Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни яхши ўргандик ва ҳақли ғалабага эришдик"
Суперлига илк туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувдан сўнг "олимпиячилар" бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ассалому алайкум! Мавсум бошланиши билан ҳаммани табриклайман. Ўйлайманки, бу йил Суперлига янада қизиқарли бўлади.
Илк ўйинимиз "Пахтакор"га қарши бўлди ва биз рақибга қарши яхши тайёрландик. Уларни яхши ўргандик ва ҳақли ғалабага эришдик.
Бу бизга далда беради ва ишонч ортишига сабабчи бўлади. Дастлабки турда амалдаги чемпионни мағлуб этганимиздан хурсандмиз.
"Пахтакор" кучли жамоа. Яхши футболчилардан ташкил топган. Уларни ютганимиз - энг муҳими.
Йигитлар ҳали ёш. Дарвозабонимизнинг узоқдан гол ўтказиб юборишини биз ҳам истамаймиз. Аммо шундай ҳолат кузатилди ва буни қабул қилишга мажбурмиз.
Иложи борича энг юқори ўринлар учун курашамиз. Лекин тўғриси, мавсум охирида қай поғонадан жой олишимизни кўрамиз. Ҳозирдан тахмин қилишни тўғри, деб ҳисобламайман.
Жалолиддиновнинг қандай ўйинчи эканини яхши биламиз. У ҳам клубга, клуб ҳам унга мослашади. Тез орада сиз бутунлай бошқа Жасурни кўрасиз", - деди мутахассис учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Фикрлар