Тимур Кападзе: Яна терма жамоа либосини кийишдан хурсандман

Хабарингиз бор, бугун спортимиз фидойиси Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб, футбол ва футзал терма жамоаларимиз ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Ушбу ўртоқлик ўйини якунида Тимур Кападзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Бугунги ўйиндан асосий мақсад Мираброр Зуфаровични хотирлаш бўлганди. Ўйлайманки, бу тадбир яхши савияда ўтди. Ноқулай об-ҳавога қарамай, зални тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат айтамиз. 

Мираброр ака мамлакатимиз, хусусан, футболимиз ривожи учун катта ҳисса қўшган ажойиб инсон эди. Руҳлари шод бўлсин! Ҳар доим юрагимизда бўладилар, уларни доим ёдимизда сақлаймиз. 

Ушбу беллашув дўстона ўтди. Яна бир маротаба Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини кийиш ўзгача хурсандчилик бахш этади. Ўйлайманки, бундай ўйинлар кўпроқ ўтказилиши керак", - деди Кападзе. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!