Тите: Аргентина устидан қозонилган ғалаба финалдагидан ҳам муҳимроқ эди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Америка кубоги ярим финалида Аргентина устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аргентина устидан ғалаба қозониш, финалда ютишдан ҳам муҳимроқ эди. Бу иккита ажойиб техникага эга жамоалар ўртасидаги ажойиб ўйин бўлди”, - дейди Тите.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ҳамда Перу терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 7 июль куни машҳур “Маракана” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!