Тите: "Биз рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилмадик"

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Тите Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичи доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйиндан сўнг (4:1) матбуот анжуманида иштирок этди.

Мутахассис шогирдларининг голдан кейин тушнан рақси ҳақидаги танқидларга қуйидагича жавоб берди:

"Буни ҳурматсизлик дейдиганлар ҳар доим топилади. Мен йигитларга атрофимни ўраб олишларини айтдим. Шунда биз бемалол рақсга тушишимиз мумкин бўларди.

Мен гол, қўлга киритилган натижа ва умуман ўйинимиз қувончини кўрсатишни истагандим, бошқа нарса эмас. Биз рақиб футболчилари ҳамда мураббийига нисбатан ҳурматсизлик қилмадик".

Маълумот учун, "пентакампеонлар" барча рақиблар дарвозасига киритилган голларни рақсга тушиб нишонламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!