Тожикистон ўртоқлик ўйинида Сурияга ютқазди. Суперлигамиздаги легионерлар эса...

Тожикистон миллий терма жамоаси Дубайдаги йиғини доирасида кеча Сурияга қарши назорат учрашувини ўтказди.

Маълумки, Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт ушбу сафарга Ўзбекистон Суперлигасида тўп сураётган тожикистонлик футболчиларни ҳам жалб қилган.

Сурияга қарши баҳсда Омар Ал-Соманинг 16-дақиқада киритган голи Тожикистоннинг 1:0 ҳисобидаги мағлубиятига сабаб бўлди. “Бунёдкор” аъзоси Даврон Эргашев ва “Навбаҳор” вакили Эхсони Паншанбе ўйинни тўлиқ ўтказишди.

тожик_5

Тожикистон: Рустам Ятимов (Мухриддин Ҳасанов, 78), Давронжон Эргашев, Сиёвуш Асроров, Ахтам Назаров, Алижон Кароматуллозода (Комрон Турсунов, 67), Амирбек Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов (Алижони Айни, 67), Эхсони Паншанбе (Шахром Сулаймонов, 78), Шервони Мабатшоев, Шериддин Бобоев (Шахром Самиев, 51), Манучехр Жалилов (Нуриддин Ҳамроқулов, 67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!