Тожикистон ўртоқлик учрашувида Баҳрайнга ютқазди

Дубайда йиғин ўтказаётган Тожикистон миллий терма жамоаси олдиндан режалаштириб қўйилганидек, 7 ноябрь куни Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

Ўйиннинг 44-дақиқасида Муҳаммад Саад Ал-Ромайхи томонидан киритилган ягона гол Баҳрайн терма жамоасига кичик ҳисобдаги ғалабани келтирди – 1:0.

Ушбу беллашувда “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” сафида тўп сураётган Даврон Эргашев билан Эҳсони Пандшанбе Тожикистон термаси таркибида майдонга тушди.

Тожикистон терма жамоаси таркиби: Рустам Ятимов, Даврон Эргашев, Ахтам Назаров, Зоир Жўрабоев (Манучехр Жалилов, 87), Табрези Давлатмир (Муҳаммаджон Раҳимов, 80), Манучехр Сафаров, Амирбек Жўрабоев, Абдулмўмин Забиров (Комрон Турсунов, 70), Эхсони Пандшанбе, Илҳом Баротов (Ислом Зоиров, 70), Шериддин Бобоев (Рустам Соиров, 80).

Усмон Тошев бошчилигидаги тожикистонликлар навбатдаги ўртоқлик ўйинини 12 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!