Тожикистон Сурияга ютқазди. Суперлигамиздаги легионерлардан кимлар ўйнади?

Айни пайтдаги ФИФА кунлари муносабати билан Cуперлигамиздаги бир қатор тожикистонлик футболчилар ўз термаси билан Таиланддаги “Қирол Кубоги-2024” халқаро мусобақасида қатнашишмоқда.

Жумладан, Тожикистон Таиланддаги Сонгкхла шаҳрида ярим финал доирасида Сурия миллий терма жамоасига қарши беллашишди. Ушбу баҳсда “Андижон” ҳужумчиси Шахром Самиев асосий таркибдан жой олди ва 85-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. "Нефтчи" вакиллари - Зоир Жўрабоев ҳамда Манучехр Сафаров эса баҳсни тўлиқ ўтказдилар.

Ушбу ўйинда Тожикистон 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тожикистон: Олег Баклов, Зоир Жўрабоев, Рахматшо Рахматзода, Манучехр Сафаров, Фахриддин Ахтамов (Мехрубон Каримов, 85), Ислом Зоиров (Муродали Акназаров, 46), Фатхулло Олимзода (Абубакр Сулаймонов, 58), Нуриддин Хамрокулов (Хусрав Тоиров, 68), Далер Шарипов (Азизбек Далиев, 68), Парвизжон Умарбоев, Шахром Самиев (Салохиддин Эргашев, 85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!