Тожикистон терма жамоасига Сегрт ўрнига бошқа мураббий олиб келинадими?
Сўнгги кунларда Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петр Сегртнинг истеъфоси борасида миш-мишлар урчиб кетди. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида кичик суруштирувни амалга оширдик.
Маълум бўлишича, Тожикистон футбол федерацияси терма устозини истеъфога чиқармоқчи эмас. Айни дамда, мамлакат футбол раҳбарлари ҳеч қандай бошқа мураббий билан музокаралар ҳам олиб бормаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бу мутахассис қўл остида Тожикистон Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Қўшниларимиз қитъа биринчилигида “А” гуруҳидан ўрин эгаллаган бўлиб, Қатар, Ливан ва Хитойга қарши кураш олиб боради.
Фикрлар