Тожикистон U-23 бош мураббийи: "Бу сафар нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатдик"
Тожикистон U-23 ҳамда БАА U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Аслиддин Хабибуллоев учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Саудия Арабистонига қарши йирик мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинга тайёргарлик осон кечмади. Йигитлар руҳий тушкунликка тушиб қолганди.
Аммо бу сафар нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Ҳатто икки марта гол уришга жуда яқин келдик.
Биз ишонамизки, ҳамон ғалаба қозониш учун имконимиз бор. Тан оламан, рақиб пенальтидан урган голидан кейин бизга анча қийин бўлди", - деди мутахассис.
Фикрлар