Тожикистоннинг Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан бўлиб ўтадиган йиғини учун қайдномаси маълум қилинди

Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон миллий терма жамоасининг Ўзбекистон МТЖга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ташкил қилинадиган йиғин учун қайдномаси маълум бўлди. 

Терма жамоа 25 августдан эътиборан Душанбеда машғулотларга киришади. Йиғинга жами 24 та футболчи - 3 та дарвозабон, 7 та ҳимоячи, 9 та ярим ҳимоячи ва 5 та ҳужумчи таклиф қилинган. 

Тўлиқ таркиб

Дарвозабонлар:  Рустам Ятимов («Истиқлол»), Шохрух Киргизбоев («Локомотив-Помир»), Курбонали Бобоев («Кўктош»);

Ҳимоячилар: Ахтам Назаров, Искандар Джалилов, Табрези Давлатмир, Зоир Джурабоев (барчаси - «Истиқлол»), Манучехр Сафаров («Локомотив-Помир»), Хуршед Бекназаров, Алишер Баротов (иккиси ҳам – «Хўжанд»);

Ярим ҳимоячилар:  Алишер Джалилов, Амирбек Джурабоев, Эхсони Панджшанбе, Мухаммаджон Рахимов (барчаси – «Истиқлол»), Илхом Баротов («Истаравшан»), Умарджон Шарипов («Хатлон»), Шарафджон Солехов («Файзканд»), Комрон Турсунов («Мохун Баган», Ҳиндистон), Хуршед Абдуллоев («Душанбе-83»); 

Ҳужумчилар: Манучехр Джалилов, Шериддин Бобоев (иккиси ҳам – «Истиклол»), Джахонгир Эргашев, Дилшод Бозоров, Тохир Малодустов (барчаси – «Худжанд»).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
21/08/2020 15:55
Kim taniydi bularni