Токио-2020, 2-саралаш босқич. Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши майдонга тушади

Ўйин соат 15:00да "Локомотив" стадионида бошланади. Мазкур ўйин билан параллел равишда бўлиб ўтадиган учрашувда Вьтенам терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин 15:00да Тошкент темир йўллари муҳандислик институти стадионида бошланади.

Бугунги ўйинни ҳиндистонлик рефери Ранжита Деви Текхам бошқариб боради. Унга қанотларда Сара Хо (Австралия) ва Пак Ми Сук (Ж.Корея) ёрдам беришад. Тўртинчи ҳакам - Йон Сол Ми (КХДР).

Токио-2020, 2-саралаш босқич

"Локомотив" стадиони, 15:00

Ўзбекистон - Гонконг

Бош ҳакам: Ранжита Деви Текхам

Ён ҳакамлар: Сара Хо (Австралия), Пак Ми Сук (Ж.Корея)

Тўртинчи ҳакам: Йон Сол Ми (КХДР)

Комиссар: Мелисса Кинг (Австралия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!