Токио-2020. 4 нафар пара дзюдочиларимиз ярим финалга чиқди

Бундан бироз аввал пара дзюдо баҳсларида спортчиларимиз ўз иштирокини бошлади.

Эътиборлиси, эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов литвалик Освалдес Бареикисни дастлабки сониялардаёқ иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. Бу босқичда ҳамюртимиз россиялик Василий Кутуевга қарши татамига чиқади.

Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов чорак финалда кубалик Геррардо Родригесни дастлабки сониялардаёқ иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. Бу босқичда ҳамюртимиз мексикалик Адриан Санчесга қарши татамига чиқади.

Аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нафиса Шерипбоева чорак финалда россиялик Ольга Розднейшевани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. У энди ярим финалда украиналик Ирина Хусиевага қарши татамига чиқади.

Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Парвина Самандарова чорак финалда япониялик Жунко Хиросени иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. У ярим финалда бразилиялик Лусия Араухога қарши татамига чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!