Токио-2020. Абдураҳмонов ярим финал остонасида 2 карра жаҳон чемпионига қарши гиламга чиқади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳозиргина Токио Олимпиадасининг эркин кураш бўйича баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов нимчорак финал босқичидан ўрин олган жангини ўтказди.

74 кг вазнда гиламга чиқадиган вакилимиз Пуэрто-Рико шарафини ҳимоя қилаётган Франклин Гомес устидан 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

Энди ҳамюртимизга чорак финалда россиялик Заур Сидаков рақиблик қилади. Ушбу жанг бир неча дақиқалардан кейин старт олади. Маълумот учун, Сидаков 2 карра жаҳон чемпиони, Европа ўйинлари ва жаон кубоги ғолиби саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!