Токио-2020. Акбар Жўраевнинг қаҳрамонлигидан кейин Ўзбекистон 22 поғона кўтарилди!

Ҳозиргина Токио Олимпиадасининг оғир атлетика баҳсларида яна бир вазн чемпиони аниқланди.

109 кг вазнда курашларда иштирок этган Акбар Жўраев делегациямизга яна бир олтин медални тақдим этди. Ушбу натижадан кейин Ўзбекистон умумий медаллар жадвалида 26-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, вакилимиз икки уриниш натижасига кўра, 430 кг эвазига Олимпиада рекордини ўрнатди.

Бунгача 1 олтин ва 1 бронзага эга делегациямиз 48-поғонани банд этиб турган эди.

image_2021-08-03_17-51-40

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
03/08/2021 22:13
Олға ўзбегим спортчилари. Ҳали Рио 2016 даги натижаларга ҳаракат қилсак етишармиз. Ҳудо ҳоҳласа.
Боксчиларимиз шу жойда озгина ҳафа қилди ю, Баходир фақат чемпионлик учун, бутун бир бокс жамоаси учун қолган икки рақибни янчиб ташлашидан умидвормиз.