Токио-2020. Бугун курашга киришадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг!

Хабарингиз бор, бугундан Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги олимпия ўйинларига старт берилди.

Расмий очилиш маросимидан кейинги дастлабки кун беллашувларида вакилларимиз ҳам ўз иштирокини бошлайди. Хусусан, Тошкент вақти билан соат 04:30да ўқ отиш туридан иштирок этаётган спортчимиз Муҳтасар Тоҳирова яккалик баҳсларида ўз юришини бошлайди. Шунингдек қуйидаги вакилларимиз ҳам эртага курашга киришади:

Шерзод Мамутов (қиличбозлик, яккалик) - 05:30;

Шаҳбоз Ҳолмурзаев, Собиржон Сафаролиев (эшкак эшиш, жуфтлик) - 06:50;

Муроджон Ҳолмуродов (велоспорт) - 07:00;

Шарофиддин Лутфиллаев (дзюдо) - 07:00;

Денис Истомин (теннис) - 07:00;

Малика Ҳакимова (қиличбозлик) - 07:25;

Шаҳноза Юнусова (бокс) - 07:30;

Санжар Турсунов (бокс) - 10:15;

Расулжон Абдураҳимов (спорт гимнастикаси) - 15:30.

Янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
23/07/2021 23:49
Ҳамма спортчиларимизга ОМАД тилаб қоламиз. Бошланиши Хайрли ва Омадли бўлсин, барчалари Давом этишсин. БАТАФСИЛ Маълумотлар учун катта раҳмат СИЗЛАРГА.