Токио-2020: Элбек Султонов – бронза медаль соҳиби!
Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунги баҳсларига ҳам старт берилди.
Ҳозиргина пара енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича эркаклар ўртасида финал беллашуви якунланди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Элбек Султонов бронза медалига сазовор бўлди. Элбек 15.94 метр натижа қайд этди.
Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 4 тага етди: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза.
Фикрлар