Токио-2020. Гимнастикачимиз Расулжон Абдураҳимов 66 та спортчи орасида 49-ўринни эгаллади. LIVE

Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларининг энг сўнгги янгиликларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бугун, 24 июль куни 11 нафар юртдошимиз ўз юришини бошлайди. Кун давомида уларнинг натижаларини онлайн ёритиб борамиз! Янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!

18:04. Эркаклар ўртасидаги спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов ўз чиқишини якунлади. У 79.064 очко жамғарган ҳолда 66 спортчи орасида 49-ўринни эгаллади.

13:58. Велоспортчимиз Муроджон Холмуродов 234 км масофага ўтказилган баҳсда 128 та спортчи орасида 64-ўринни эгаллади. Унга бу масофани босиб ўтиш учун 6 соат 21 дақиқа 46 сония керак бўлди.

11:13. Ҳозиргина теннисчимиз Денис Истомин ва ҳиндистонли Сумит Нагал ўртасидаги баҳс якунланди. Қизиқарли кечган учрашув 6/4, 6/7,6/4 ҳисобида ҳиндистонлик спортчининг ғалабаси билан якунланди.

11:06. Ҳамюртимиз Денис Истомин ҳамда ҳиндистонлик теннисчи Сумит Нагал ўртасидаги ўйиннинг 3-сети бўлиб ўтмоқда. Ҳозирча 5:4 ҳисобида Нагал олдинда.

10:43. Афсуски, эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳам 1 боксчимиз турнирни тарк этди. -91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Санжар Турсунов Абделхафид Бенчабла қаршилигини синдира олмади. Жанг жазоирлик спортчининг ғалабаси билан якунланди.

10:38. Иккинчи раундда 3 ҳакам Санжарнинг, 2 рефери Абделхафиднинг ғалаба қозонганини билдирди. Ягона умид 3-раунддан!

10:34. Вакилимиз илк раундни 9:10 ҳисобида бой берди. Барча ҳакамлар бир овоздан рақиб ғалабасини таъкидлади. 

10:30. -91 вазн тоифасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов жазоирлик Абделхафид Бенчаблага қарши рингга кўтарилди. Жанг бошланди!

10:25. Томонлар танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бироз нафас ростламоқда. Қуйида эса 2-сет статистикаси билан танишиш имкониятига эгасиз.

IMG_20210724_102405

10:18. Сетларнинг дастлабкисини ютқазган Истомин 2-сетда кичик камбэк амалга оширди. 2:4 ҳисобида ортда бораётган бир пайтда ўйинга қайта олган теннисчимиз сетни тай-брекда ўз фойдасига ёздириб қўйди. Якуний ҳисоб: 7:6 (8:6). Энди барчаси 3-сетда ҳал бўлади.

09:15. Тенг курашлар остида кечган дастлабки сетда рақиб теннисчиси 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

IMG_20210724_091443

08:40. Айни дақиқаларга келиб теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Денис Истомин ўз юришини бошлади. Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилаётган Сумит Нагалга қарши кортга чиққан вакилимиз 4 сетдан кейин 2:2 ҳисобини қайд этмоқда.

08:32. -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев Артём Лесюк қаршилигини синдира олмади. "Олтин очко"га қадар давом этган баҳсда украиналик спортчи вадзари баҳоси билан ғалабани илиб кетжи.

08:22. Дзюдо тури бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этаётган -60 кг вазнли спортчимиз Шарофиддин Лутфиллаев украиналик Артём Лесюкка қарши татамига чиқади. Айни пайтда жанг бошланди!

07:50. Яна бир йўқотиш. -69 кг вазн тоифасида баҳсга киришган Шаҳноза Юнусова польшалик рақибасига қарши рингга кўтарилди ва мусобақа билан эрта хайрлашишга мажбур бўлди. Ҳар учала раунд Каролина фойдасига ҳал бўлди.

07:44. Афсуски, қилизбозлик турида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Малика Ҳакимова хитойлик спортчига қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда Ҳакимова 10:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

07:40. Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Шаҳноза Юнусова польшалик рақибасига қарши рингга кўтарилди. Айни пайтда жанг давом этмоқда.

07:12. Эшкак эшиш тури бўйича иштирок этаётган вакилларимиз Шаҳбоз Ҳолмирзаев ва Собиржон Сафаралиев жуфтлиги 6:44,98 дақиқада маррага етиб келди ва 4-ўринни банд этди. Спортчиларимизда кейинги босқичга чиқиш имконияти вақтинча сақланиб қолмоқда.

5:39. Биринчи даврда кетма-кет 6 очкони бой берган вакилимиз кейинчалик ўзида куч топа олди ва ҳисобни қисқартирди. Бироқ тажриба ўз сўзини айтди ва беллашув рақиб фойдасига 15:11 ҳисоби билан якунланди. Шу тариқа, 19 ёшли Мамутов фаолиятидаги илк Олимпиададаги юришини эрта тугатишга мажбур бўлди. Шерзоднинг кейинги фаолиятига омад тилаган ҳолда, вакилларимизни мухлислик қилишда давом этамиз!

5:30. Қиличбозлик баҳсларида қатнашаётган Шерзод Мамутов ўз юришини руминиялик Юлиан Теодосиуга қарши кураш билан бошлади. 

05:30. Ўзининг 6-уринишини амалга оширган вакиламиз очколари сонини 622.2 тага етказиб олди ва энди у 33-ўринда.

Снимок1

05:20. Режага кўра, биринчи бўлиб Тоҳирова курашга қўшилди. Истеъдодли спортчимиз 5 уриниш амалга оширган ҳолда, ўз ҳисобига 497.1 очко ёздириб қўйишга эришди. У ҳар бир уринишда ўртача 10 356 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Муҳтасар ҳозирча 50 спортчи орасида 34-поғонани банд этган.

Муҳтасар Тоҳирова (ўқ отиш) - 04:30;

Шерзод Мамутов (қиличбозлик, яккалик) - 05:30;

Шаҳбоз Ҳолмирзаев, Собиржон Сафаралиев (эшкак эшиш, жуфтлик) - 06:50;

Муроджон Ҳолмуродов (велоспорт) - 07:00;

Шарофиддин Лутфиллаев (дзюдо) - 07:00;

Денис Истомин (теннис) - 07:00;

Малика Ҳакимова (қиличбозлик) - 07:25;

Шаҳноза Юнусова (бокс) - 07:30;

Санжар Турсунов (бокс) - 10:15;

Расулжон Абдураҳимов (спорт гимнастикаси) - 15:30.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
25/07/2021 03:25
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БАХСЛАРИДА ЧЕМПИОН БЎЛА ОЛМАГАН САНЖАРНИ НИМА УЧУН ОЛИМПИАДАГА ОЛИБ БОРИШГАНИГА ҲАЙРОНМАН.
ФАНАТ ҚАХРАМОНОВ ҲАҚИДА ҲАМ ҲУДДИ ШУ ФИКИРДАМАН.
БУХОРОЛИК ИСМИ ЭСИМДА ЙЎҚ , ФАМИЛИЯСИ АБДУЛЛАЕВ ЧЕМПИОН БЎЛДИ, ШУНИ ЭТИШ КЕРАК ЭДИ ОЛИМПИАДАДА. ШУ ЕРДА ҲАМ
К О Р У П Ц И Я.....
БУ БИЗ УЧУН ЎЛМАСССС ИЛЛЛАТ ШЕКИЛЛИ. ГАРЧАН УНИНГ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШСА ҲАМ БУ ЙЎНАЛИШ ЎЛМАЙДИ ШЕКИЛЛИ БИЗДА.
НОМИНГ УЧСИН
К О Р У П Ц И Я..........
.............
&
Ramzis ll
24/07/2021 10:47
O'zi Sanjar xato nimaga uni hamma joyga sudrab yuraverishadi murabbiylar