Токио-2020. Икки нафар пара сузувчимиз финалда иштирок этди
Бундан бироз аввал аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича икки нафар ҳамюртимиз - Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова финал баҳсида иштирок этди.
Афсуски, спортчиларимиз медаллар учун кечган баҳсда Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1:08.37 вақт билан 5-ўринни, Нигорахон Мирзоҳидова эса 1:09.85 вақт билан 7-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Шоҳсанамхон Тошпўлатова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида яна 4 та йўналишда: 400 метр эркин, 50 метр эркин, 200 метр комплекс ва 100 метр брасс усулида сузиш бўйича баҳсларда иштирок этади.
Нигорахон Мирзоҳидовада ҳам ҳали Паралимпия ўйинларида медаль қўлга киритиш имконияти мавжуд. Ушбу спортчимиз 50 метр эркин усулда сузиш бўйича баҳсларда қатнашади.
Спортчиларимизга бўлажак баҳсларда омад тилаб қоламиз.
Фикрлар