Токио-2020: Ислам Асланов финалда! Музаффарга бироз омад етишмади

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунини хушхабар билан бошлаймиз.

Ҳозиргина пара сузишнинг эркаклар ўртасида S13 классда 50 метр масофафага эркин усулда сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Унда 2 нафар ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди. Эътиборлиси, Ислам Асланов 23.90 сония вақт билан ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллади ва финал босқичига йўл олди.

Афсуски, яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 50 метрга 24.62 сония вақт сарфлаган ҳолда маррага 4-бўлиб келди ва финалга йўлланмани қўлга кирита олмади.

Маълумот учун, эркаклар ўртасида S13 классда 50 метр масофафага эркин усулда сузиш бўйича финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 14:11 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!