Токио-2020. Медалларсиз ўтган кундан сўнг Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?

Токиодаги XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг 8-куни ҳам ўз ниҳоясига етди. Бугун юртимиз шарафини 4 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Пара сузиш бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда 3 нафар спортчимиз иштирок этди ва улардан 2 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ медаллар учун кечган курашда Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳам, Фирдавсбек Мусабеков ҳам керакли натижани қайд эта олмади ва совринли ўринлардан қуруқ қолишди.

Бугун шунингдек аёллар ўртасида Т37 классида 100 метрга югуриш бўйича саралаш ҳам бўлиб ўтди. Унда иштирок этган вакилимиз Сабина Суханова маррага 4-бўлиб етиб келди ва финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Суханова иштирокидаги финални эртага Тошкент вақти билан соат 06:37 да бўлиб ўтади.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 15 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 16-ўринда бормоқда:

16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!