Токио-2020. Пара сузувчиларимизда медаллар қўлга киритиш имконияти мавжуд. Улар қачон стартга чиқади?
Аввал хабар берганимиздек, бугун Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди. Мусобақанинг илк кунида пара сузувчиларимиз саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган ҳолда ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича икки нафар ҳамюртимиз - Ислам Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев финал баҳсларида иштирок этади.
Тошкент вақти билан соат 15:38 да эса аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича яна бир ҳамюртимиз Шоҳсанамхон Тошпўлатова финал баҳсида стартга чиқади.
Спортчиларимизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!
Фикрлар