Токио-2020: Шерзод Намозов бронза медалини қўлдан чиқарди

Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Намозов иштирокидаги бронза медали учун кечган баҳс ўз якунига етди.

Тажрибали спортчимизга руминиялик Алекс Болога рақиблик қилди. Муросасиз кечган беллашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади. “Олтин очко” учун кечган қўшимча бўлимларда ҳам томонлар биронта самарали усул қўллай олишмади. Якунда ҳакам татамида суст ҳаракат қилгани учун ҳамюртимизни “шидо” баҳоси билан жазолади ва бу руминиялик спортчига бронза медалини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, яна бироздан сўнг эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев финал баҳсида татамига чиқади. У олтин медаль йўлида испаниялик Серхио Ибанезга қарши курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!