Токио-2020. Спортчиларимизнинг бугунги чиқишлари якунланди

Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларининг энг сўнгги янгиликларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бугун, 7 август куни юртдошларимиз ўз иштирокини давом эттиради. Кун давомида уларнинг натижаларини онлайн ёритиб борамиз! Янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!

Шу тариқа, спортчиларимизнинг бугунги чиқишлари якунланди. Эртага бизни Баҳодир Жалолов иштирокидаги финал кутмоқда. Бизни кузатишда давом этинг!


17:30 Баландликка сакраш:Сафина Садуллаева финалда муносиб иштирок этди. 196 метрни забт этди. Лекин 198 метрга сакрай олмади ва медалсиз қолди.

15:30 Баландликка сакраш: Сафина Садуллаева финал босқичидаги иштирокини бошламоқда.


15:20. Замонавий бешкураш: Александр Савкин чавандозлик баҳсларидан сўнг 31-ўринга кўтарилди. Айни дамда Савкинда 718 очко бор. Александрни сўнгги чиқиш кутмоқда.

11:50. Замонавий бешкураш: Ҳамюртимиз Александр Савкин қиличбозлик баҳсларидан сўнг 142 очко билан 36-поғонада турганди, 200 метрга сузиш беллашувидан сўнг 1 поғона юқорилашга эришди. Ушбу дастурда масофани 2:06.64 дақиқада сузиб ўтган Александр яна 297 очко ишлаб олди.

Тез орада спортчилар қиличбозлик бўйича қўшимча бонус очколари учун курашга киришадилар.


8:52. Бадий гимнастика: Финал учун гинастикачиларимиз кучли 8та жамоа ичида бўлиши керак эди, афсуски, жадвалда биз 9-ўринни эгалладик.

7:58. Бадий гимнастика: Гимнастикачи қизларимиз 3 ҳалқа ва 2 жуфт булавада машқ бажариш бўйича дастурида иштирок этди. Қизларимиз бу дастурда 36.900 балл жамғарди. Қолган жамоаларнинг иштирокини кутамиз.


7:45. Каноэда эшака эшиш: Вакилаларимиз "B" гуруҳида финалга учинчи бўлиб етиб келди. Ҳамюртларимиз умумий ҳисобда 11-поғонани эгаллади.


7:15. Бадий гимнастика: Кун давомида қизларимиз яна бир дастурда ўз чиқишларини намойиш этадилар. Унда 3 ҳалқа ва 2 жуфт булавада машқ бажариш бўйича дастур кутиб турибди.

07:05. Гимнастикачи қизларимиз дастлабки чиқишда 5 та тўп билан тайёрлаган дастурларини намойиш қилишди. Ҳамюртларимизнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 42.100 балл билан баҳоланди.


06:57. Ҳамюртларимиз учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бугунги кун дастурлари бошланди. Хабар берганимиздек, биринчи бўлиб каноэчи қизларимиз стартга чиқишди.

Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги 500 метр масофага ўтказилган 2-ярим финал гуруҳида, афсуски маррага охирги бўлиб келишди. Бу билан улар асосий финал гуруҳида иштирок этиш имкониятини қўлдан бой беришди. Энди вакилларимиз В финалида стартга чиқадилар.

Қуйида ушбу спортчилар ва уларнинг иштирок этиш вақтлари билан танишиб олишингиз мумкин:

  1. Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (каноэда эшкак эшиш, аёллар, жуфтлик, ярим финал) – 05:37
  2. Ксения Александрова, Камола Ирназарова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева, Нилуфар Шомуродова (бадиий гимнастика, саралаш) – 06:00
  3. Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, финал) – 15:35
  4. Александр Савкин (замонавий бешкураш) – 10:36
  5. Александр Савкин (замонавий бешкураш) – 11:45

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Фаридун Камолов
07/08/2021 15:44
Nimaga vahima qilasizlar baribir medal olmaydiku bu