Токио-2020: Учқун Қуронбоев – Паралимпия ўйинлари ғолиби!
Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев иштирокидаги финал баҳси ўз якунига етди.
Маҳоратли спортчимиз олтин медаль учун курашда испаниялик Серхио Ибанезга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган курашда ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва делегациямиз ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.
Фикрлар