Токио-2020: Учқун Қуронбоев финалда! Шерзод Намозов бронза учун курашади

Хабарингиз бор, бугундан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо беллашувларига старт берилди.

Биз учун аҳамиятлиси, икки нафар пара дзюдочимиз медаллар учун кураш олиб бормоқда. Жумладан, эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Намозов бронза медали учун ўтиш баҳсида жазоирлик Ишак Оулдкудирни иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

Эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида кураш олиб бораётган ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев ярим финалда украиналик Давид Хоровага қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.

Учқун Қуронбоев финалда олтин медаль учун курашади.

Спортчиларимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!