Токио-2020. Учқун Қуронбоев ва Шерзод Намозовнинг ҳал қилувчи баҳсдаги рақиблари маълум
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида финалга йўл олган ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев олтин медаль учун кечадиган курашда испаниялик пара дзюдочи Серхио Ибанезга қарши татамига чиқади.
-60 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган курашда ҳамюртимиз Шерзод Намозов мўғулистонлик Ядамдор Сухбатарни иппон эвазига 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.
Шерзод бронза медали учун баҳсда руминиялик Алекс Бологага қарши татамига чиқади.
Пара дзюдо бўйича совринли ўринлар учун беллашувлар бугун Тошкент вақти билан соат 12:00 дан сўнг бошланади.
Фикрлар