Токио-2020га йўлланма олган пара-каноэчиларимиз Беларусга жўнаб кетмоқда

Жорий йилнинг август ойида Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати орқали келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара-каноэчиларимиз ҳам Токио-2020га жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. 

Спортчиларимиз эртага шуғулланиш учун қулай шароитларга эга бўлган Беларуснинг Брест шаҳрига йўл олишади.

Азиз Абдулҳабибов, Шаҳноза Мирзаева, Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Ҳасан Қўлдошев мазкур шаҳарда бир неча ҳафта давомида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этадилар. Уларга тажрибали мураббийлар Элдор Яхшибаев ва Артём Кармеев ҳамроҳлик қилади. Йиғин давомида А.Абдулҳабибов, Ш.Мирзаева ҳамда Ҳ.Шерқўзиев Токиога тайёргарлик доирасида машғулот олиб борса, Ҳ.Қўлдошев Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақага ҳозирлик кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!