Токио. Мезбонлар футбол баҳсларида медалсиз қолди

Футбол бўйича Олимпия ўйинларининг учинчи ўрни учун беллашув бўлиб ўтди. Унда мезбон Япония Мексика терма жамоаси 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб, Кордова 13-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Васкес ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 58-дақиқада Вега жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Мезбонларнинг Митоманинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, мексикалик ёшлар Токио Олимпиадаси бронза медалига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!