Токио Олимпиадаси ғолиби UFC чемпиони бўлишига ишонмоқда

  • 11 август, 2021, 19:05
  • 0
  • MMA

125 килограммгача вазн тоифасида эркин кураш бўйича Токио Олимпиадаси чемпиони Гейбл Стивсон профессионал фаолиятини UFCда давом эттириш истагини билдирди.

- "Мен жанглар ишқибозиман. Ким сайёрадаги энг зўр одам бўлишни хоҳламайди? Ким UFC чемпионлик камарини ушлаб туришни хоҳламайди? Менда олтин медаль бор ва мен сайёрадаги энг зўр курашчиман. Нега энди ММАда жанг қилмаслигим керак? Ўйлайманки энг оғир вазн тоифасида UFC чемпиони бўламан? Данага Твиттердан хабар юбордим, у буни кўрганига аминман ”, - деди Стивсон.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ вакили куни кеча якунига етган Токио Олимпиадаси финалида грузиялик Гено Петриашвилини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!