Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир қачон ўтказилади?

  • 24 январь, 2020, 13:00
  • 0
  • Бокс

Аввалроқ, 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Токио-2020 Олимпиадасининг бокс бўйича лицензион мусобақасини ташкил этувчи қўмита баҳслар Ухандаги коронавирус сабабли қолдирилгани ҳақида Ўзбекистон бокс федерациясига хат юборди. Унга кўра, Осиё ва Океания мамлакатлари боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунларига кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Айни пайтда ташкилий қўмита Хитойдан бошқа мамлакатда ушбу мусобақани ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ташкилий қўмита бу борада миллий федерацияларга расмий хабар юбориши ҳақида хатда алоҳида таъкидланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!