Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирга қайси боксчиларимиз йўл олишди?
Хабарингиз бор, Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирнинг дастлабкиси Хитойда бўлиб ўтади. Мазкур муҳим мусобақа олдидан Ўзбекистон терма жамоа мураббийлари баъзи вазн тоифаларида ўзаро спарринг жанглар ўтказиб, Чин юртига йўл олувчи таркибни аниқлаб олди.
Бугун, терма жамоамиз аъзолари, Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов, Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов, Миразизбек Мирзахалилов, Дилшодбек Рўзметов, Бобоусмон Ботуровлар Хитой мамлакатига йўл олишди. У ерда турнир бошлангунга қадар, яна ўқув-машғулот йиғинлари давом этади.
Фикрлар