Токиода бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпиадалар неча марта қолдирилганини биласизми?

Маълумки, куни кеча "Токио 2020" ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга қолдирилган эди.

Олимпиада тарихига назар ташласангиз, ушбу воқеа Япония жумладан, Токио билан боғлиқ биринчиси эмас. Бундан аввал ҳам икки бора, самурайлар пойтахтида бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпия ўйинлари билан боғлиқ шундай ҳолат юзага келганди.

Жумладан, 1940 йил тўрт йилликнинг энг нуфузли турнири Япониянинг Хитойга бостириб кириши натижасида Токиодан Финландиянинг Хельсинки шаҳрига кўчирилиб, кейинчалик бутунлай бекор қилинган бўлса, 1964 йил эса, турнир ёз ойидан октябрга ўтказилган эди. Гарчи, 1964 йилги ушбу турнир ёзги Олимпиада, деб аталса-да, аслида кузда бўлиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!