Токиодаги Олимпия стадионининг очилишига Усэйн Болт келади

Таниқли меъмор Кенго Кума дизайни остида қуриб битказилган кўркам спорт аренасининг Токио аҳолиси учун очилиш маросими 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Ушбу тантанада жонли мусиқа, япон анъаналарининг намойишлари ва бошқа махсус тадбирлар акс этади. Шунингдек, ушбу тадбирда қисқа масофаларга югуриш бўйича Олимпиада ва жаҳон рекордчиси сифатида бутун дунёга танилган ямайкалик Усэйн Болтнинг ташрифи ҳам кутилмоқда.

Олимпия стадиони қабул қиладиган биринчи спорт тадбири Япония Император кубогининг финал ўйини бўлади. Арена 2020 йилнинг 1 январида бўлиб ўтадиган кубокнинг ҳал қилувчи баҳсига мезбонлик қилади.

Паралимпия ўйинлари давомида стадионда очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда пара атлетика мусобақалари ўтказилади. 68,000 кишилик сиғимга эга Олимпия стадиони ўйинларнинг томошабинларида унутилмас таассурот қолдиради ва уларда унутилмас хотиралар билан қолдиради. Унда тўққиз қаторли югуриш ёълакчаси, иккита улкан экран ва замонавий Wi-Fi тармоғи мавжуд.

Стадион фасади Япониянинг 47 префектурасидан олиб келинган кўп қаватли ёғоч бўлакларидан иборат бўлиб, мажмуанинг томи пўлат устунлар ва ламинат тахталардан бунёд этилган. Умуман олганда, стадион ҳудудида 47 мингдан ортиқ ўрта ва кичик дарахтлар экилган.

Бундан ташқари, роботлар ногиронлар аравачасидаги томошабинларга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар олиб юриш, уларни жойларига олиб бориш ва воқеалар ҳақида маълумот бериш орқали ёрдам беради.

Стадионнинг қурилиши 2016 йил 1 декабрда бошланиб, 2019 йил 30 ноябрда якунланди, жараённинг турли босқичларида 1,5 миллиондан ортиқ ишчи иштирок этди.

Унинг қурилиши учун режалаштирилган 159 млрд иена (1.45 млрд АҚШ доллари) бюджетдан 156.9 млрд иена (1.43 млрд АҚШ доллари) сарфланди.

Эслатиб ўтамиз, Токи мезбонлик қиладиган Паралимпия ўйинлари 2020 йил 25 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!