Тўлабек Акромов: "Локомотив" бюджет борасида кучли 10 таликда йўқ"

Бугун 7 март куни "Локомотив" стадиони анжуманлар залида янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов ва жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко иштирок этди. Унда Акромов "темирйўлчилар"нинг бу йилги мақсади ҳақида гапирди.

– Мен доим айтиб ўтганман, жамоамизнинг таркиби қандай бўлишига қарамай, биз юқори ўринлар учун курашамиз. Майли, чемпионатда 10 ёки 9-ўринни олармиз, лекин буни курашиб қўлга киритамиз. Ҳозир баъзи клубларга ўхшаб кучли бешлик ёки ўнлик дейишим мумкин. Бу ҳолда футболчида мотивация бўлармиди? Шунинг учун, юқори ўринларни мақсад қилганмиз ва футболчиларга бу тушунтирилди.

Буни чемпион бўлган жамоа яхши билади. Клуб таркиби ва бюджетига қараб хулоса чиқаришингиз мумкин, аммо чемпион бўлган клубда унинг аураси яшайди. Айтадику, "Отдан тушса ҳам эгардан тушмайди", деб. Мақсадимиз Осиё майдонларига қайтиш.

Бюджет борасида Суперлигада кучли 10 таликка кирмаймиз. Буни ишонч билан айта оламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!