Тўлиқ ўйнаган Ҳусановниг ўйини қандай баҳоланди?

Франция чемпионати 3-туридан ўрин олган "Монако" - "Ланс" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

84-дақиқада Денис Закария ҳисобни очган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Франковски пенальтидан мувозанатни тиклади. Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов илк дақиқаларданоқ майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Вакилимиз фаол ҳаракатлари билан жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Унинг ҳаракатлари "SofaScore"да 7,1 баллга баҳоланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!