Томас Мюллер: "Германия терма жамоаси ҳали Жаҳон чемпионлигига тайёр эмас"
"Ванкувер" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Германия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга тайёрлиги борасида фикр билдирди.
— Мусиала, Вирц, Вольтемаде каби футболчилар — барчасини санаб ўта олмайман — ўта истеъдодли, ёрқин ўйинчилар. Улар жамоа етакчилари бўлиши мумкин ва айримлари аллақачон шундай мақомга эга. Аммо улар кубок ютишга тўлиқ тайёр, деб ишонч билан айта олмайман.
Биз исталган рақибни мағлуб эта оламиз, лекин исталган жамоага ютқазишимиз ҳам мумкин. Менда шундай ҳис бор. Футбол миллати сифатида, албатта, барқарорлик қайта тикланишига умид қиламиз. Бизга фақат салоҳиятли ўйинчилар эмас, балки топ-клубларда ҳал қилувчи ўрин тутаётган етакчилар керак. Масалан, кўп йиллардан бери "Бавария"да ўйнаётган Йозуа Киммих ёки Антонио Рюдигер каби футболчилар, — деди Мюллер.
Фикрлар