Томас Мюллер: "Қандай натижа бўлишига жуда қизиқяпман, очиғи..."

"Бавария" футболчиси Томас Мюллер "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Қандай натижа бўлишига жуда қизиқяпман, очиғи. Ҳозир менда худди бошқа маҳаллага бориб, 80 минг мухлис қаршисида футбол ўйнаб келадигандек тасаввур бор.

Мадридда футболни ўзгача қадрлашади, ўйинларга тушган мухлислар буни жуда яхши билади. Бу мезбон жамоанинг ўйинига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмайди, албатта", - деди германиялик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Бавария" учрашуви 8 майдан 9 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. Илк беллашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якун топган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!