Томас Тухель “Арсенал”дан таклиф олди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Томас Тухел Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” аллақачон 43 ёшли германиялик мутахассисга ўз таклифини юборган. Эслатиб ўтиш лозимки  Арсен Венгер айни дамда “Арсенал” бош мураббийи ҳисобланади. Сўнгги пайтларда унинг лондонликлар билан яна бир йилга шартномани узайтирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Венгернинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!