Томас Тухель Эдисон Кавани вазияти бўйича изоҳ берди

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Эдисон Кавани нима сабабдан майдонга кам тушаётганини изоҳлади.

"Мен Кавани билан бу ҳақида гаплашиб олдим. Унга қанчалик оғир эканини яхши биламан. Аммо вазият шуни тақозо этмоқда. Мавсум аввалида жароҳат олди, аммо бу унинг айби эмас, албатта. Бироқ қолган ҳужумчилар ўтган давр мобайнида ўзларини жуда яхши кўрсатиб келишмоқда. Шу сабаб уни заҳирада қолдиришга мажбур бўляпман.

Агар 4-3-3 схемасида ўйнаганимизда, унда Кавани учун кўпроқ имконият пайдо бўлиши мумкин эди. Шунинг учун мен ҳозир вазиятни ҳал қила олмайман, унга етарли ўйин амалиёти бера олмайман", - дейди Тухель.

Маълумот учун, жорий мавсумда Кавани Франция чемпионатида ПСЖ ўйинларининг тўрттасини асосий таркибда бошлади. Барча турнирларда эса саккиз маротаба майдонда дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!