Томас Тухель Килиан Мбаппе билан бўлган вазиятга изоҳ берди
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель "Монепелье" билан ўйинда ҳужумчи Килиан Мбаппе билан бўлган вазиятга изоҳ бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли француз баҳснинг 68-дақиқада алмаштирилганидан норозилигини жамоа бош мураббийига намойиш этигани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
"Яхши иш бўлмади, аммо биз бундай вазиятга тушган ягона клуб эмасмиз. Бўлган ишлардан ғазабда эмасман, аммо бу бизга керак эмас эди.
Мен жамоа мураббийиман, бу футбол, теннис эмас, шундай экан қарорларни мен чиқараман. Биз барчани ҳурмат қилишга мажбурмиз", - дейди Тухель
Фикрлар