Томас Тухель: Мақсадимиз – Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг асосий мақсади Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш эканлигини айтди.

“Мақсадимиз – Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш. “Ювентус” ҳам узоқ вақтдан буён ушбу турнирда ғалаба қозонишни хоҳламоқда.

Ҳар мавсум олдимизга Франция чемпионати ва кубогида ғолиб бўлиш вазифасини қўямиз. Биринчиси бажарилди. Агар Франция кубогини ҳам қўлга киритсак, мавсумдаги мақсадимизни амалга оширган бўламиз”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 28 апрель куни кубок финалида “Ренн”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!