Томас Тухель: "Неймар таъсирчан йигит, шунинг учун доим уни ёнини оламан"

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа форварди Неймар борасида фикр билдирди.

"У ПСЖ футболчиси. Агар вазият ўзгармаса, у жамоада қолади.

Ҳозирча ўзгариш бўлмаяпти. Неймарнинг 3 йиллик битими бор. У таъсирчан, шунинг учун доим уни ёнини оламан.

Мен 90 дақиқа давомида Неймар ўзининг юқори даражасида, яъни хужумкор ва дарвозага зарбалар бериб ўйнашини кўрмоқчиман," - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!