Томас Тухель: ПСЖ Суаресни сотиб олиши мумкин эди
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ПСЖ ўтган ёз Луис Суаресни сотиб олиш имкониятига эга бўлгани ҳақида гапирди.
“Бундай имконият бор эди. Суарес "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишларни эшитдик. Ким ҳам дунё футболи тарихи ва айни дамдаги энг яхши ҳужумчилардан бири билан шартнома имзолашни хоҳламайди, дейсиз? Биз ҳаракат қилдик, аммо уддалай олмадик. У Испанияда қолишга ва “Атлетико”га ўтишга қарор қилди.
Суарес "Челси"га ўтиши мумкинми? Билмайман. Ўшанда Суаресни ПСЖга олиб келиш имконияти бор эди. Ҳозир вазият бошқача. Энди Луиснинг "Атлетико" билан шартномаси бор ва сиз бу ҳақда ўйламаслигингиз керак”, - деди Тухель.
Фикрлар