Томас Тухель ПСЖ тарихига киришга улгурди
Ads

Франциянинг ПСЖ жамоаси янги бош мураббийи Томас Тухель “Сент-Этьен”га қарши (4:0) учрашувда антиқа натижа соҳибига айланди.

Германиялик мутахассис Франция чемпионати дастлабки 5 турининг барчасида зафар қучган ПСЖнинг илк мураббийи сифатида қайд этилди. Айни вақтда жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, “Боруссия Д” клуби собиқ устози Томас Тухель 1 йил ишсизликдан кейин жорий мавсум бошида ПСЖ бош мураббийи этиб тайинланди.