Томас Тухель: "У дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бирига айланиши мумкин"

CHERY AUTO

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Маркус Рэшфорднинг ўз даражасини намойиш эта олмaётгани ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

"Гап Маркусни истеъдодида эмас, балки унинг клуб ва халқаро даражада ўзини исботлай олишида. Акс ҳолда, 10 йилдан сўнг эришиши мумкин бўлган ютуқларига эга чиқа олмаганидан афсусланади. 

Менимча, унинг имкониятлари чегараси жуда ҳам юқори. Эҳтимол, жамоасидаги бошқа футболчиларникидан ҳам юқорироқдир. Рэшфорда салоҳият бор, лекин бу футболда жуда хавфли сўз. Бундай даражада мунтазам ўзининг энг яхши томонларини кўрсатиш талаб этилади.

Агар мен машғулотларда кўрганим каби ишлашда давом этса, у икки оёғи ва боши билан ҳужумларни якунлай олади. Шунингдек, дунёдаги энга яхши ўйинчилардан бирига айланиши мумкин", - деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи жорий мавсум "Барселона" сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!