
Томас Тухель: "Умид қиламанки, Сербия – Англия ўйини тинч ўтади"
Бугун ЖЧ–2026 саралашидан ўрин олган Сербия – Англия учрашуви Белградда бўлиб ўтади.
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Мен бу масалада футболчилар билан суҳбатлашмадим, аммо Англия футбол ассоциацияси (FA) вакиллари биз билан гаплашишди. Биз вазиятдан хабардормиз. Шунга қарамай, мен доим яхши томонга ишонаман.
Ишончим комилки, бу юқори даражадаги спорт рақобати бўлади ва биз футболдан ҳақиқий завқ оламиз.
Биз протоколлар ҳақида биламиз, лекин мен бу мавзуга ортиқча эътибор қаратмоқчи эмасман. Чунки мен ўйин ва спорт гўзаллигига, шунингдек, баҳс ҳурмат билан ва эмоцияларга бой тарзда ўтишига ишонаман", - дея таъриф бериб ўтди Англия терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар