Тонали А Серияга қайтиши мумкин, даъвогарлар маълум

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини қаерда давом эттириш борасида ўйлаб кўрмоқда.

"Teamtalk" маълумотига кўра, футболчи Италия А Сериясига қайтиш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Манбага кўра, Тоналига ватанидан "Интер", "Ювентус" ва уни Англияга йўл олишидан олдин шарафини ҳимоя қилган "Милан" қизиқиш билдирмоқда.

Англия Премьер-лигасида эса ярим ҳимоячига "Арсенал", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" даъвогар бўлиб турибди.

"Ньюкасл" ўз юлдузини сотишдан 80 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Тонали 50 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 7 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!