Тони Кроос: "Эйбар" ҳақли ғалабага эришди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос кеча "Эйбар"дан (0:3) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз жудаям хафамиз. “Эйбар” ушбу ғалабага ҳақли равишда эришди. Бу ўйинда нималар бўлганига ҳалиям тушунмаяпмиз. Рақиб жамоа бугун бизга нисбатан жудаям тажовузкор ўйнади. Биз тезлик билан ўз ўйинимизни яхшилашимиз керак. Кўрамиз кейинги ўйинда нима бўларкин”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, “Реал” Ла Лигадаги навбатдаги баҳсини 1 декабрь куни “Валенсия”га қарши бўлиб ўтади. Сантьяго Солари бошчилигидаги “қироллик клуби” чемпионатнинг ўтган 13та туридан сўнг мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!