Тони Кроос фаолиятини қачон якунлашини айтди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос қачон фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Мен аниқ 38 ёшгача футбол ўйнайдиганлардан эмасман. Менинг “Реал” билан тузган шартномам яна 3,5 йилдан сўнг якунланади. У пайтга келиб эса мен 33 ёшда бўламан. Бу шартномаларсиз яшашни бошлаш учун энг яхши ёш. Ўша пайт келса, билингки фаолиятимни якунлашимга оз фурсат қолган бўлади”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, 30 ёшли Кроос “Реал” сафига 2014 йил “Бавария”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!