“Топ-10”: Ўйинчи сотиб бойиганлар рейтинги
Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали сўнгги ўн йил давомида футболчи сотиб, мўмай даромад кўрган клублар рейтингини тузиб чиқди.
Бу борада ишни энг яхши йўлга қўйган клуб “Бенфика” бўлди. Лиссабонликлар ўн йил ичида трансферлардан клуб ғазнасига 743 миллион евро пул тугирган.
Кейинги ўрин яна бир истеъдодлар фабрикаси – “Аякс”га насиб қилди. Амстердамликлар бу вақт мобайнида 483 миллион еврога ўйинчиларни бошқа клубларга ўтказган.
Трансферлар бўйича энг кўп даромад кўрган клублар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:
“Бенфика” - € 743 млн
“Аякс” - € 483 млн
“РБ Зальцбург” - € 463 млн
“Лилль” - € 380 млн
“Спортинг” - € 369 млн
“Порту” - € 358 млн
“Монако” - € 288 млн
“Брага” - € 236 млн
ПСВ - € 231 млн
“Динамо” Загреб - € 231 млн
Фикрлар